Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қайси вилоятда энг кам маош тўланиши маълум бўлди

Қайси вилоятда энг кам маош тўланиши маълум бўлди

Фото: Zamin.uz

2017 йилда энг кам ўртача иш ҳақи республика ҳудудлари орасида Наманган вилоятида қайд этилган. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган йилда вилоятда ўртача ҳисобланган ойлик иш ҳақи 1 миллион 140 минг сўмни ташкил этган.

ЎзАда келтирилишича, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларидаги ойликлар миқдори ҳам республикадаги ўртача иш ҳақидан 20 фоиз кам бўлган.

Ўртача ойлик иш ҳақининг юқори миқдори Тошкент шаҳрида 1 миллион 986 минг сўмни (республикадаги ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан 136,7 фоиз), Навоий вилоятида 1 миллион 926 минг сўмни (132,6 %) ва Тошкент вилоятида 1 миллион 559 минг сўмни (107,3 %) ташкил этган.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига мувофиқ, муайян давр учун белгиланган меҳнат нормасини ва меҳнат вазифаларини тўлиқ бажарган ходимнинг ойлик меҳнат ҳақи қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди (2017 йил январь-декабрь ойларида 354,3 минг сўмни ташкил этган) бўйича белгиланган миқдордан оз бўлиши мумкин эмаслиги кўрсатиб ўтилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг