Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қашқадарёдаги фожиа, қамоқда 9 йил ўтирган хонанда, ФВВнинг жиддий огоҳлантириши ва бошқа янгиликлар «Xabar.uz» нигоҳида

Қашқадарёдаги фожиа, қамоқда 9 йил ўтирган хонанда, ФВВнинг жиддий огоҳлантириши ва бошқа янгиликлар «Xabar.uz» нигоҳида

Фото:«Xabar.uz»

Бугун юртимиз ва жаҳонда ўзига воқеаларга бой кун бўлди. «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали ушбу кунда Ўзбекистон ва дунёда рўй берган хабарлар, янгиликлар ҳақида яна бир бор эслаб ўтади.

Шунингдек, эълон қилинган долзарб мақолалар ва фойдали маълумотларни ҳам тавсия қиламиз.

Бош прокуратура каналдан жасади топилган ўсмир бўйича баёнот берди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда 15 ёшли боланинг жасади каналдан топилгани, мактаб ўқувчиси бўлган бу йигит ўқитувчилар томонидан камситилганига чидай олмай, ўз жонига қасд қилгани мазмунида хабарлар кенг муҳокама қилинди. 

Дастлабки маълумотларга кўра, ўқувчи Раҳим А.нинг мобил телефонида уятсиз видеолар ёзилганлиги сабабли синф раҳбари томонидан онаси мактабга чақиртирилган. Онаси мактабга келиб, ўғлига танбеҳ берганидан сўнг бола мактабдан югуриб чиқиб канал томонга кетган. (Давоми ушбу ҳаволада.)

«Эй, синфдош» қўшиғи билан танилган хонанда қамоқда ўтган 9 йили ҳақида гапирди (видео)

«Эй синфдош», «Нилуфар», «О, рашк» қўшиқлари билан машҳурликка эришган «Оқшом» гуруҳининг яккахони Зокир Собиров «Дарё» учун интервьюсида қамоқда ўтган тўққиз йиллик ҳаёти ҳақида гапириб берди.

Шунингдек...

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолини совуқ тушиши билан катта хавфга айланадиган ис газидан огоҳлантирди. 

Ушбу хабарни диққат билан ўқиб чиқишни маслаҳат берамиз. 

Талабалар учун муҳим хабар!

2019/2020 ўқув йилида ОТМлар бакалавриатига тўлов-контракт асосида ўқийдиган талабалар, ўқиши кўчирилган ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2019 йилнинг 20 ноябри этиб белгиланди.

Сиз учун қизиқарли хабарлар:

Яна бир акцияда ютилган автомашина эгасига берилмагани ошкор бўлди

Хурмони кўп ейиш соғлик учун хавфлими?

29 октябрь куни айрим вилоятларда ҳарорат 28 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Тошкент марказида сув қувури «портлади» (видео)

Бизни кузатишда давом этинг. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг