Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қашқадарёда оғир ярадор бемор вертолётда шифохонага етказилди (фото)

Қашқадарёда оғир ярадор бемор вертолётда шифохонага етказилди (фото)

Фото: ФВВ матбуот хизмати

22 апрель куни ФВВ навбатчилик бўлинмасига Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказининг Қашқадарё филиалидан трактор ағдарилиши натижасида жароҳат олган фуқарога ёрдам кўрсатиш зарурлиги тўғрисида мурожаат йўлланган. 

Маълум бўлишича, Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида фуқаро Б.М далада ишларини бажараётган вақтида, кучли ёмғир ёғиши ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилмаслиги туфайли трактори ағдарилиб кетган. 

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Натижада Б.М. оғир ярадор ҳолда «Оққишлок» врачлик пунктида олиб кетилган. Жабрдийда  Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Қашқадарё филиалига етказилиши керак бўлган, бироқ об-ҳавонинг ёмонлиги, йўллардаги муаммолар, шунингдек, қишлоқ ва туман маркази ўртасидаги масофа туфайли беморга шошилинч ёрдам кўрсатиш имкони бўлмаган.

Фото: ФВВ матбуот хизмати

Қашқадарё вилоятининг Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, МИ-171 вертолётида Б.М. қутқарувчилар назорати остида Қарши шаҳрининг Хонобод аэродромига олиб борилган. У ердан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Қашқадарё филиалига жўнатилган. Ҳозирги вақтда беморга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг