Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қаҳрамонларча ҳалок бўлган ИИВ ходимларининг ҳаққига дуо ўқилди

Қаҳрамонларча ҳалок бўлган ИИВ ходимларининг ҳаққига дуо ўқилди

Фото: «Xabar.uz»

Сурхондарё вилояти Ички ишлар ходимлари Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Ш.Сатволдиев бошчилигида, бошлиқ ўринбосарлари ҳамроҳлигида ички ишлар идораларида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган истеъфодаги ходимлар билан дилдан суҳбат қилиниб, уларнинг ҳолидан хабар олинди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

Музработ тумани Фидокор маҳалласида истиқомат қилиб келаётган Жўрахон бобо Юнусов истеъфодаги сержант қарийб ўттиз йил ички ишлар тизимида самарали меҳнат қилиб, ҳозирги кунда набиралари қуршовида кексалик гаштини ўтаётган нуронийларимиздан бири. Ички ишлар фахрийларидан яна бири, иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, истеъфодаги катта лейтенант Хуррам бобо Муртазоевга 9 май Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами муносабати билан йўлланган табрик ўқиб эшиттирилиб, Президентимизнинг 7,5 миллион сўм пул мукофоти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирининг 2,5 миллион сўм пул мукофотлари Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник Ш.Сатволдиев томонидан тантанали равишда топширилди.

Шунингдек, хизмат вақтида қаҳрамонларча ҳалок бўлган ички ишлар идоралари ходимларининг хонадонларига ташриф буюрилиб, уларнинг ҳаққига дуолар ўқилиб, Ватан ва халқи олдида кўрсатган жасорати, хизмати акс этган «Мард ўғлонлар номи барҳаёт» номли хотира китоби тортиқ қилинди.

Ташриф қилинган ҳар бир хонадон аъзолари билан самимий суҳбатлар қурилиб, уларнинг муаммо ва камчилликлари ўрганилди. Байрам муносабати билан хонадон эгаларига рўзғор учун керакли бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари билан бирга кондиционер, кир ювиш машинаси, электропеч ва бошқа байрам совға-саломлари улашилиб, болажонлар учун бадиий китоблар совға қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг