Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда 4 нафар ишчининг ҳалок бўлиши ҳолати юзасидан прокуратура жиноят иши қўзғади

Тошкентда 4 нафар ишчининг ҳалок бўлиши ҳолати юзасидан прокуратура жиноят иши қўзғади

Фото: «Спутник»

Кеча, 28 август куни Олмазор тумани, Нурафшон кўчасида қурилаётган савдо мажумаси биносининг метал билан ёпилган том қисми қулаб тушиши оқибатида қурилиш-таъмирлаш ишларини бажараётган 4 нафар ишчи оғир турдаги тан жароҳатлари олиб, вафот этгани хабар берилганди.

Шунингдек, 2 нафар ишчи ҳодиса жойида бўлган фуқароларнинг кўмаги остида шифохонага ётқизилган.

Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг