Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Прокуратура болаларини ўлдираман деб қўрқитган ота бўйича маълумот берди

Прокуратура болаларини ўлдираман деб қўрқитган ота бўйича маълумот берди

Фото: «Omsk.bezformata.com»

Ижтимоий тармоқларда тарқалган «Қашқадарёда ота фарзандларини ўлдириш билан таҳдид қилди. Вазият шошилинч чора кўришни тақозо қилмоқда» хабари бўйича Қашқадарё вилоят прокуратураси қуйидагиларни маълум қилди.

Аниқланишича, фуқаро А.Р. томонидан вояга етмаган фарзандлари Ах.Ж. ва Ад.Ж.ларни ўлдириш билан қўрқитиб, ҳақоратлаб, тазйиқ ўтказиб келаётганлиги тасвирга олинган.

Вояга етмаган шахслар отаси томонидан муттасил қийнаб, уриб, ҳақоратлаб келинганлиги аниқланди.

Бугун, 21 январь куни вилоят прокурори Э.Таджиев томонидан мутасадди ташкилот вакиллари иштирокида вояга етмаган Ах.Ж. ва Ад.Ж.ни бувиси М.Х. билан бирга вилоят прокуратурасига таклиф қилиниб, ўтказилган суҳбат жараёнида вояга етмаган шахслар отаси томонидан муттасил қийнаб, уриб, ҳақоратлаб келинганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида ЖКнинг 110-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, А.Р. қамоққа олинди.

Шунингдек, вояга етмаган шахслар ижтимоий ҳимояга олиниб, тергов ҳаракатлари юзасидан назорат ўрнатилди, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг