Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Прокуратура «Андижонча тендер»ни ўрганмоқда

Прокуратура «Андижонча тендер»ни ўрганмоқда

Фото: Xabar.uz

Телеграмдаги «davletovuz» канали томонидан Андижон ва Жиззах вилояти ҳокимликлари масъулларининг давлат харидлари бўйича «ўйинлари» борасида олиб борилган суриштирувлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Блогерлар томонидан суриштирувлар эълон қилингач, барча белгилари бўйича коррупцион ҳисобланган ушбу ҳолатлар бўйича вилоят прокуратуралари иш очдими, Андижон ва Жиззах вилоят прокуратураси нега жим, деган саволлар юзага кела бошлади.

Ниҳоят, Андижон вилояти прокуратураси ҳолат бўйича қисқа баёнот берди.

«Ижтимоий тармоқларда «Андижонча тендер, қариндошлик ва миллиардлик давлат буюртмалари» номли мақола эълон қилинган бўлиб, унда мукаммал таъмирлаш ва реконструкция ишларини амалга ошириш учун ўтказилган танлов ва тендерларда шаффофлик таъминланмаганлиги баён этилган.

Ҳозирда мазкур мақолада баён этилган ҳолатлар вилоят прокуратураси томонидан тегишли соҳа мутахассислари иштирокида ўрганилмоқда.

Ўрганиш натижаси бўйича қўшимча хабар берилади», дейилади баёнотда.

Жиззах масаласида ҳали баёнот бўлмади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг