Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент видеоселектор ўтказмоқда. Айрим раҳбарлар ишдан олиниши кутилмоқда

Президент видеоселектор ўтказмоқда. Айрим раҳбарлар ишдан олиниши кутилмоқда

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент жорий йилда кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини амалга ошириш чораларини танқидий кўриб чиқади. Бу масалалар бугунги видеоселектор йиғилишида муҳокама қилинмоқда.

Ўтган йили кичик бизнес субъектларига давлат томонидан кредитлар ва молиявий ёрдам кўринишида қарийб 120 трлн сўм ажратилган. Бунинг натижасида пандемиядан зарар кўрган 104 мингта корхона фаолиятини қайта тиклаш ҳамда хусусий корхоналарнинг айланма маблағларини 33 фоизга оширишга эришилди.

Лекин, айрим вилоятларда бу борада олиб борилаётган ишлар бизнес ва ҳукуматнинг талабларига жавоб бермаяпти. Шу сабабли Президент қатор турли даражадаги раҳбарларни ишдан олиши  кутилмоқда.

Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва фуқароларни иш билан таъминлаш бўйича янги чора-тадбирларни белгилаб беради.

Йиғилишда «Xabar.uz» мухбири ҳам иштирок этмоқда. Тафсилотларни сайтимизда кузатиб боринг.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг