Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент: «Сурхондарё вилояти ҳокимини нега ишдан олиб ташладим?»

Президент: «Сурхондарё вилояти ҳокимини нега ишдан олиб ташладим?»

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев йилнинг биринчи чораги якунлари бўйича Давлат бюджетига тушумлар ва экспорт прогнозлари ижроси натижадорлиги ҳамда биринчи ярим йиллик учун белгиланган кўрсаткичларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш юзасидан видеоселектор давомида Сурхондарё вилояти бўйича ҳам гапириб ўтди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар берди.

«Сурхондарё вилояти ҳокимини нега ишдан олиб ташладим? Вилоятда тартиб йўқ, интизом йўқ, шармандалик.

Қонун ҳамма учун бир, ҳокимга ҳам, милицияга ҳам, хизмат бошлиғи учун ҳам. Қонун бор, жазо муқаррар», дея президентнинг сўзларини келтиради «Kun.uz» мухбири.

Президент Сурхондарё вилоятида 2 миллиард сўм миқдорида ер ва мол-мулк солиғи тўланмаганини қайд этиб ўтган.

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Тўра Боболовга тегишли топшириқлар берилган.

Эслатиб ўтамиз, Сурхондарё вилояти ҳокими Баҳодир Пўлатов 1 апрель куни лавозимидан озод этилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг