Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Президент Нукусга жўнаб кетди

Президент Нукусга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязов хотирасига бағишланган таъзия маросимларида иштирок этиш учун Нукус шаҳрига жўнаб кетди.

Эслатиб ўтамиз, атоқли давлат ва жамоат арбоби, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси – Ўзбекистон Республикаси Сенати Раисининг ўринбосари, Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Тажетдинович Ерниязов шу йил 31 июль куни 73 ёшида оғир касалликдан сўнг вафот этди.

Президент Шавкат Мирзиёев унинг вафоти муносабати билан таъзия билдирди.

Бугун Соғлиқни сақлаш вазирлиги Муса Ерниязовнинг коронавирусдан вафот этганини тасдиқлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг