Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент гапига лоқайдлик қилиш навбати Сурхондарё ҳокимига келди

Президент гапига лоқайдлик қилиш навбати Сурхондарё ҳокимига келди

Тўра Боболов

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов ташкилот раҳбарлари ва ходимларини кеча, 3 август куни соат 6:00 да М39 автомобиль йўли бўйлаб бегона ўтлардан тозалаш, гул экиш ва суғориш ишлари учун мажбурлаган.

Бу ҳақда ҳуқуқшунос-блогер Хушнудбек Худойбердиев хабар бериб ўтди. Вилоят ҳокими бу ҳақда 2 августда топшириқ хати чиқарган.

Бироз аввалроқ Андижон ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг ана шундай топшириқ хати ҳақида хабар бергандик.

Эслатиб ўтиш керак, 30 июль куни президент «Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолаганди.

Унга кўра, Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси ташкил этилган эди. Комиссия раҳбари Сенат раиси Танзила Норбоева бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг