Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент 92 нафар шахсни афв этди

Президент 92 нафар шахсни афв этди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллиги муносабати билан афв этиш тўғрисидаги фармонга имзо чекди. Бу ҳақда «Ахборот 24» информацион дастурида хабар берилди.

Унга биноан, 92 нафар шахс афв этилди.

Жумладан, улардан 71 нафари жазодан озод қилиниб, оиласи бағрига қайтади.

2 нафари озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолардан озод этилади.

19 нафарининг жазо муддатлари қисқартирилади.

Афв этилганлар орасида 3 нафар 60 ёшдан ошган шахс, 3 нафар аёл бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг