Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пўлат Бобожонов Россия ИИВга таклиф билан чиқди

Пўлат Бобожонов Россия ИИВга таклиф билан чиқди

Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов яқин келажакда МДҲга аъзо давлатларнинг пойтахтлардаги ички ишлар органлари ва полиция раҳбарлари йиғилиши каби форматни яратишни режа қилмоқда.

Бу ҳақда бугун, 4 октябрь куни Пўлат Бобожонов Ўзбекистонга ташриф буюрган Россия ИИВ делегацияси аъзолари билан учрашувда айтган. Биринчи мажлис Тошкент шаҳрида ўтказилиши таклиф қилиняпти.

Учрашувда Россия ИИВнинг Москва шаҳри бўйича бош бошқармаси бошлиғи О.Баранов, Россия Ички ишлар вазири ёрдамчиси Ирина Волк ҳамда Россия ИИВнинг Ўзбекистондаги расмий вакили Е.Федотов қатнашган.

Шунингдек, Россия делегацияси Ўзбекистон ИИВ Матбуот хизмати ходимлари учун маҳорат дарслари ўтиб берган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг