Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пахта хирмонидан то тикув дастгоҳига қадар. Эгнингиздаги либос қандай пайдо бўлишини биласизми?

Пахта хирмонидан то тикув дастгоҳига қадар. Эгнингиздаги либос қандай пайдо бўлишини биласизми?

Фото: Ўзмиллийбанк матбуот хизмати

Яхши ишни бажариш билан бирга унинг яхшилаб кўрсата олиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. «Миллий банк» шунга монанд иш олиб бормоқда — ҳам ишлаяпти, ҳам ишини кўрсатиб бера оляпти.

Ўтган ҳафта «Миллий банк» бир қатор ОАВ вакилларини Андижон сафарига таклиф этди. Банкнинг вилоят филиалида бошланган саёҳат давомида бир қатор лойиҳалар билан танишдик. Энг қизиқарли тафсилотларга тўхталсак.

Самоларни кўзлаган «Samo»
«Samo» бренди остида чиқариладиган трикотаж маҳсулотлари бозорда кўп туриб қолмайди. Чунки Хўжаобод туманида жойлашган «Nil Granit» МЧЖ кийим-кечаклари энг аввало хорижга йўналтирилади. Ўзбек савдогаридан олдин Германия, Полша ва Беларусдан келган дилерлар буюртма бериб кетишади. Эртароқ ҳаракат қилмаса бўлмайди.

Оддий рақамларга мурожаат қилсак — корхона қиймати 10 миллион АҚШ долларидан иборат. Ушбу лойиҳани молиялаштириш учун «Миллий банк» 6,10 миллион доллар миқдорида кредит ажратган. Корхонанинг ўз маблағлари эса 3,9 миллион доллардан иборат.

Хўш, шундай корхона бир йилда хорижга қанча маҳсулот экспорт қилиши мумкин? Бизга берилган маълумотларга қараганда «Nil Granit» 7 миллион долларлик кийим-кечакни хорижга чиқаради. Энди бир ўйлаб кўринг, худди шундай корхонадан ҳар бир туманда бўлса, нималар бўлар эди?

Шунча даромад бўлсаю, ишчиларга эътибор берилмаса бўладими? Бўлмайди, албатта. Ҳозир ҳамма идора ва корхоналар бир мақсад йўлида ишламоқда — халқ розилигини олиш. «Nil Granit» корхонаси уч қаватдан иборат ва ҳар бир қаватда алоҳида шифокор ишчилар соғлигини назорат қилиб туради. Иссиқ овқат ўз вақтида берилади. «Ҳафтада камида бир марта албатта девзира гуручдан ош бўлади», — деди биз билан суҳбатда ишчилардан бири. Яна транспорт масаласида ҳам муаммо йўқ, эрталаб ишга олиб келган автобус тушдан кейин 5:30да дарвоза ёнида тахт бўлиб туради. Ишчиларни уйига элтиб қўйиш керак.

Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас. Ҳозирда корхона учун алоҳида шифохона қурилмоқда. Иссиқ жон, иситмасиз бўлмайди. «Samo» ишчилари янги шифохонада бемалол соғлигини тиклаши мумкин.

«Nil Granit» раҳбарияти айни вақтда яна бир корхона қуришни режалаштирмоқда. Аммо бу корхона Хўжаободда қурилмайди. Чунки туманда ишга олиш мумкин бўлган тикувчи аёллар қолмаган, ҳаммаси «Nil Granit»да ишлайди. Энди бошқа туманларда иш бошлаш керак...

Пахта қандай матога айланади?
Эгнингиздаги либос сизнинг қўлингизга тушгунга қадар кўп «саргузаштлар»ни бошидан ўтказади. Аввал чигит бўлиб ерга қадалади, кейин териб олиниб, пахта топшириш пунктига олиб келинади, толаси ажратиб олинади. Сўнг йигирув цехи, тўқув цехи, ранг босиш, бичиш, тикиш... Хуллас, гап кўп.

Қўрғонтепа туманидаги «Khantex Group» МЧЖга қилинган саёҳат давомида ОАВ ходимлари мана шу жараённинг барчасини ўз кўзлари билан кўриб, гувоҳи бўлишди. Ҳозир юртимизда кластер тизими йўлга қўйилмоқда. «Khantex Group» эса бу борада намуна бўла олади. Журналистлар аввало пахта етиштирадиган майдонни кўздан кечиришди, кейин пахта хирмонига боришди. Албатта бу расмга тушиб олиш учун ҳам қулай фурсат.

Шундан сўнг йигирув цехига навбат келди. Ҳозиргина чаноқда турган дағал пахтанинг юмшоқ толаси ажратиб олиниб, калавага айланишини кўриш кишига катта завқ беради. Энг муҳими — «Khantex Group» раҳбарининг таъкидлашича, пахта етиштиришдан тортиб, териб олиниб, матога айлангунга қадар бўлган барча меҳнат техника кучи билан амалга оширилади. Яқингача бунақасини фақат орзу қилардик.

«Миллий банк» билан вилоятларга сафар ҳали давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг