Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«ЎзМиллийбанкка хуш келибсиз» лойиҳаси доирасида семинар-тренинг ўтказилди (видео)

«ЎзМиллийбанкка хуш келибсиз» лойиҳаси доирасида семинар-тренинг ўтказилди (видео)

«ЎзМиллийбанк» АЖ томонидан банкнинг Тошкент шаҳри Учтепа филиали ҳузуридаги ўқув марказида «ЎзМиллийбанкка хуш келибсиз» лойиҳаси доирасида банкка энди ишга кирган ёш ходимлар учун банк фаолияти, тарихи, хизматлари билан таништириш мақсадида ташкил этилган ўқув-семинарда пойтахтимиздаги ва вилоятлардаги ёш ходимлар қатнашди. Вилоят филиали ходимлари онлайн тарзда иштирок этди.

2021 йил 1 январдаги ҳолатга кўра, «ЎзМиллийбанк» тизимида 5 минг 818 нафар ходим ишлайди.

  

Семинарда «Хизмат кўрсатиш сифати ва хизмат стандартлари», «Хулқ-атвор қоидалари», 2020-2023 йилларда Банкни ривожлантириш стратегияси, Корпоратив ахлоқ кодекси, «Чакана савдо маҳсулотлари ва хизматлари», «Ходимларнинг ваколати ва ўзини ривожлантириш» каби мавзуларда маърузалар тингланди.

— «ЎзМиллийбанк» банк бозорида лидер ҳисобланади, — дейди «ЎзМиллийбанк» департаменти бўлим бошлиғи Баҳодир Қутлуғмуродов. — Ўзининг активлари, капитали, депозитларни жалб қилган улушлари, даромадлар топиши бўйича Ўзбекистон банк бозорида биринчи ўринда туради. Келгуси уч йил ичида нафақат Ўзбекистонда, балки дунё бозоридаги 100 та энг лидер банклар қаторидан жой олишни ўз олдимизга мақсад қилганмиз.  

Бу каби ўқув-семинарлар ёш ходимларнинг яширин касбий имкониятларини очиб бериши, янги бизнес шароитларига, замонавий технологияларга тезда мослашишига замин яратади.

— Банкимизда доим ёш кадрларга бўлган талаб жуда юқори, — дейди «ЎзМиллийбанк» ходимлар билан ишлаш департаменти директори ўринбосари Умид Валиев. — Мазкур ўқув-семинарда банкимизга ишга қабул қилинган ёш ходимларнинг энг иқтидорли, қобилиятлиларини аниқлаб, улар билан мунтазам равишда ишлаймиз. Банкда малакали кадрларнинг тўғри жойлаштирилиши муҳим. Чунки, малакали мутахассис банкнинг кўрсаткичларини ижобий томонга олиб чиқишга ҳаракат қилади.  

Таҳлиллар семинардан сўнг ёш ходимларнинг иш самарадорлиги ошишини кўрсатади. Улар шу банк билан ҳаётини боғлагани тўғри танлов эканлигини тушуниб етади. Бугунги кунда банкимизда битта иш жойига иккита мутахассисни 3 ой муддатга синов тариқасида ишга қабул қиламиз. Уларда ўзаро рақобат муҳити шаклланади. Уч ойлик синов муддатидан сўнг муносиби шу жойга ўтиради.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг