Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзмиллийбанк» кўп қаватли уйлардаги хонадонларни ипотека кредити асосида сотувни йўлга қўйди

«Ўзмиллийбанк» кўп қаватли уйлардаги хонадонларни ипотека кредити асосида сотувни йўлга қўйди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида янги барпо бўлган иккита кўп қаватли уй-жой сотилиши эълон қилинди.

Халқимизнинг яшаш турмуш тарзини яхшилаш мақсадида, барча қулайликларни ўз ичида мужассам этган янги қурилган хонадонлар аҳолимиз учун ипотека кредити асосида тақдим этилмоқда. Кўп қаватли уй-жойларда 48 та хонадон ва ҳар бир кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватида тижорат майдонлари жойлашган. Тижорат майдонларида аҳолининг узоғини яқин қилиш мақсадида дўкон, ошхона (кафе, ресторан) ва бошқа хизмат турлари ташкил этилади.

Ушбу кўп қаватли уй-жойлар икки ва уч хонали хонадонлардан иборат. Икки хонали хонадонларнинг майдони 56.8 ва 57.2 кв.м. ва 3 хонали хонадонларнинг майдони 66.8 ва 67.3 кв.м.ни ташкил этади. Тижорат майдонларининг умумий майдони 547.8 кв.м. дан иборат. Ҳар бир уй-жойнинг атрофида дам олиш маскани, болалар майдончаси, автомобил турар жойи, чиқинди йиғиш пункти жойлашган.

«Ўзмиллийбанк» кўп қаватли уйларни сотишда арзон ва муддатли кредит таклиф қилмоқда. Уй-жойларни сотишда ҳар бир хонадон нархининг 15 фоиз бошланғич бадалини шакллантирган ҳолда 15 йил муддатга, 3 йил имтиёзли давр қўллаб йиллик 16 фоиз устама тўлаш шарти билан берилади. Тижорат майдонларини сотишда 5 йил муддатгача имтиёзли фоиз ставкаларда (18-24%) кредит ажратилади.

Мурожаат учун телефонлар:
78 148 00 10
71 234 48 06
71 252 77 20

ШОШИЛИНГ, ЎЗ ХОНАДОНИНГИЗГА ЭГА БЎЛИНГ!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг