Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзмиллийбанк» байрам шоусида полвон болалар тўла автобусни судради (фото)

«Ўзмиллийбанк» байрам шоусида полвон болалар тўла автобусни судради (фото)

Фото: Ўзмиллийбанк матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки жорий йилнинг 1 октябр куни «Ўзмиллийбанкнинг оила куни»ни «Ёшлик» спорт-соғломлаштириш мажмуасида ўтказди.


Тадбирдан асосий мақсад банкда фаолият юритаётган ходимларнинг оила аъзолари билан биргаликда турли спорт ўйинларида иштирок этиб, жамоа бўлиб ахиллик, тотувлик ва ходимлар ўртасидаги бирдамликни кучайтиришдир.


Байрам шукухи «Ёшлик» спорт-соғломлаштириш мажмуасининг кириш жойидан бошланди. Болажонларни турли мультфилм қахрамонлари кутиб олиб, мусиқа садолари остида рақслар ижро этилди. Сўнг, мажмуанинг марказий ўйингоҳида махсус барпо этилган саҳнада куни кеча шарафли дунё Чемпионлигини қўлга киритган машҳур боксчиларимиз иштирокида бадан тарбия ўтказилди, шу билан бирга, турли қизиқарли уйнлар ташкил этилди ва белгиланган жойларда спорт мусобақалари футбол, катта теннис, стол тенниси, шахмат, енгил атлетика ва бадминтон каби ўйин турлари ўтказилди. Мусобақаларда ютган жамоалар, якка тартибдаги оила спорт иштирокчилари эсдалик ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.


Тадбир давомида «Баходирлар» ўйини, «Иллюзионист» шоуси, болажонлар учун махсус майдон бўйлаб қизиқарли бадиий рассомчилик, арт-чизиш ва бошқа ҳордиқ чиқариш ўйинлари ташкил этилди.


Шунингдек, «1 октябрь Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан, Ўзмиллийбанк фаолиятида катта тажриба, ўз меҳнатлари билан фаол банк ҳаётида ишлаб келаётган фахрий ходимлар ҳам тақдирланди.


Хуллас, байрам байрамларга уланди, барча ташриф буюрган ходимлар оила аъзолари билан хурсандчилик ва кўтаринки рухда бўлишди. Бундай тадбирлар, жамоа бўлиб ишлашни ва ходимлар ўртасида бирликни шакллантиради.









Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг