Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзбекнефтгаз»: «GTL» лойиҳаси доирасида лойиҳалаштириш ишлари тўлиқ якунланди (Фото+видео)

«Ўзбекнефтгаз»: «GTL» лойиҳаси доирасида лойиҳалаштириш ишлари тўлиқ якунланди (Фото+видео)

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси ва топшириғига кўра бунёд этилаётган «Uzbekneftegaz GTL» заводи Марказий Осиёда энг йирик ишлаб чиқариш лойиҳаси бўлиши кутилмоқда.

Ишлаб чиқилган чора-тадбирларнинг самарали натижасида коронавирус пандемияси даврида ҳам улкан мажмуада олиб борилган қурилиш ишлари тўхтаб қолмади.

Қувонарлиси эса, «GTL» лойиҳаси доирасида ҳозирда лойиҳалаштириш ишлари тўлиқ якунланган бўлиб, қурилиш-монтаж ишларига 8000га яқин ишчи ва муҳандислар, 522 та махсус техника жалб қилинди.

Қурилиш майдонига жами 1 045 та технологик ускунадан 1010 таси (96,7%) етказиб келинди.

«Uzbekneftegaz GTL» заводида айни пайтда қурилмаларни ишга тушириш, монтаж қилиш, созлаш жараёнлари амалга оширилмоқда. Ушбу жараёнларни амалга оширишда саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги қатъий назоратга олинган.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги «Ишчи гуруҳ» томонидан инвестиция лойиҳасининг амалга оширилиши, қурилиш-монтаж ишларини якунлаш ҳолати, ташқи инфратузилма объектлари қурилишининг олиб борилиши, шунингдек, «Uzbekneftegaz GTL» корхонасининг ишга тушириш-созлаш олди ва ишга тушириш-созлаш ишларининг амалга оширилиш жараёнлари мунтазам ўрганилиб келинмоқда.

Бугунги кунда лойиҳанинг бош пудратчилари – Кореянинг «Hyundai Engineering», «Hyundai Engineering&Construction» ҳамда «Enter Engineering» (Сингапур) консорциуми томонидан заводда ускуналарни ишга тушириш ишлари фаол суръатлар билан олиб борилмоқда.

Қуйидаги заводда ишга туширилган объектлар билан танишишингиз мумкин:

– 2020 йил ноябрда бош подстанция ишга туширилиб, завод ташқи тизимдан электр энергияни қабул қилишни бошлади;

– 2020 йил ноябрда назорат ўлчов ва автоматика тизимининг бошқарув биноси ҳамда Марказий бошқарув пульти ишга тушди;

– 2021 йил январда хом сувни қайта ишлаш қурилмалари – Минералсиз сув ишлаб чиқариш ҳамда ёнғин ўчирув сув тизими қисми ишга тушди;

– 2021 йил февралда Машъала тизими ва буғ ишлаб чиқариш котеллари фойдаланишга топширилди.

Март ойидан заводга ёнилғи гази қабул қилиш бошланди. Шунингдек, апрель ойида Сувни совутиш қурилмаси (градирня) ишга туширилди.

«GTL» синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш мажмуаси ишга туширилиши билан йилига 3,6 млрд куб метр газ қайта ишланиб, ундан 1,5 млн тонна синтетик суюқ ёнилғи ишлаб чиқарилади.

Маълумот учун: 307,3 минг тонна авиакеросин, 724,6 минг тонна дизель ёнилғиси, 437,3 минг тонна нафта, 53,4 минг тонна суюлтирилган газ. 1321 та янги иш ўринлари яратилади, йилига 7,8 трлн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилади.

«Uzbekneftegaz GTL» заводи ҳақидаги тассавурингизни бойитиш учун завод Матбуот хизмати томонидан тайёрланган қурилиш майдонининг қуш парвоз қиладиган баландликдан олинган видеолавҳасини томоша қилишни тавсия қиламиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг