Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзбекнефтгаз» АЖ газ ва нефт қазиб олувчи вахтада ишловчи 4389 нафар ишчи ва ходимлар ойлик иш ҳақини 30 фоизгача оширди

«Ўзбекнефтгаз» АЖ газ ва нефт қазиб олувчи вахтада ишловчи 4389 нафар ишчи ва ходимлар ойлик иш ҳақини 30 фоизгача оширди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йилнинг 30 декабрида имзоланган «Ўзбекистон Республикасининг «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида»ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, ишчиларнинг даромадларини, турмуш даражасини босқичма-босқич ошириш, юқори малакали кадрларни рағбатлантириш ва углеводородлар қазиб олиш ҳажмини ошириш мақсадида «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ва «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти бирлашган касаба уюшма қўмитаси раиси Баҳодир Муратов томонидан «Ўзбекнефтгаз» АЖ бўлинмалари ходимларининг иш ҳақи миқдорини ошириш тўғрисида»ги Қўшма қарор имзоланди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳужжат билан 2020 йилнинг 1 февралидан ишлаб чиқаришни бошқариш ҳамда газ ва нефт қазиб олиш бўлинмалари, газни қайта ишлаш заводи ва автотранспорт корхонаси муҳандис-техник ходимлари ва ишчилари иш ҳақини белгилашнинг янги тариф сеткаси тасдиқланди.

Унга кўра, дастлабки босқичда бевосита нефт ва газ конларида қазиб олиш билан банд бўлган ходимларнинг иш ҳақи ва тариф ставкасига қуйидагича устама белгиланади:

  • Муҳандис-техник ходимлар учун – 20 фоиз;
  • Вахтада ишловчи ишчилар учун – 30 фоиз.

Бундан кўзланган мақсад конларда оғир шароитларда меҳнат қилаётган 4389 нафар ишчини рағбатлаштириш, уларни молиявий қўллаб қувватлашдир.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг