Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик спортчи таиландлик жангчини ўз ватанида мағлубиятга учратди

Ўзбекистонлик спортчи таиландлик жангчини ўз ватанида мағлубиятга учратди

2017 йилги Осиё ўйинлари финалчиси, ўзбекистонлик спортчи Жаҳонгир Ҳусанов Таиланднинг Пхукет оролида ҳар йили ўтказиладиган нуфузли мусобақада рақибини муддатдан аввал нокаутга учратди. Бу ҳақда Муайтай федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этиш керакки, Ўзбекистонда Муайтай федерацияси 1995 йил 1 майда ташкил этилган. 2009 йил октябрь ойида Муайтай федерацияси Ўзбекистон ҳаваскор ва профессионал муайтай уюшмасига айлантирилди.

Муайтай бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси халқаро мусобақаларда юқори натижаларга эришган. 1993 йилдан ҳозирги кунга қадар юртимиздан 17 нафар жаҳон чемпиони, 11 нафар Осиё чемпиони, 7 нафар Осиё ўйинлари ғолиблари ва яна шунча Бутунжаҳон ўйинлари чемпиони етишиб чиққан ҳамда турли тоифада 132 медал қўлга киритилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг