Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик мерганлар яққол пешқадам бўлиб олишди

Ўзбекистонлик мерганлар яққол пешқадам бўлиб олишди

Фото: «Mudofaa.uz»

Кеча, 5 август куни V Халқаро армия ўйинлари доирасида «Фориш» тоғ полигонида старт олган «Ҳарбий-тиббий эстафета» танловининг дастлабки — «АК-74» автомати ҳамда «ПМ» пистолетидан 100 ва 50 метр масофадаги нишонларга қарата ўқ отиш бўйича «Индивидуал маҳорат» шартида иштирокчи ўн бир мамлакатнинг эркак ва аёллар жамоалари ўз мерганлик маҳоратларини намойиш этди.

Фото: «mudofaa.uz»

Мазкур шартнинг якуний натижалари асосида ҳакамлар шахсий таркибининг хулосаларига кўра, индивидуал биринчиликда пешқадамлар рейтинги қуйидагича кўриниш олди:

Макаров пистолетидан ўқ отиш (эркаклар):

1-ўринда Бобожон Элмуродов — Ўзбекистон (183 балл);

2-ўринда Капезов Нуржан — Қозоғистон (169 балл).

3-ўринда Корбан Роман — Беларусь (141 балл).

Макаров пистолетидан ўқ отиш (аёллар):

1-ўринда Лариса Холматова — Ўзбекистон (145 балл);

2-ўринда Акбопе Танатарова — Қозоғистон (135 балл);

3-ўринда Светлана Черкашина — Беларусь (107 балл).

Калашников автоматидан ўқ отиш (эркаклар):

1-ўринда Ҳокимбек Мадаминжонов — Ўзбекистон (191 балл);

2-ўринда Бексултан Токтар — Қозоғистон (187 балл);

3-ўринда Шоҳрух Ибрагимов — Ўзбекистон (186 балл).

Калашников автоматидан ўқ отиш (аёллар):

1-ўринда Ойдин Убайдуллахўжаева — Ўзбекистон (185 балл);

2-ўринда Хтар Тет  — Мьянма (182 балл);

3-ўринда Саидахон Абдумўминова — Ўзбекистон (181 балл).


Ҳарбий-тиббиёт мутахассилари ўртасида автоматдан ўқ отиш мусобақаси бўйича жамоавий баҳсларнинг якуни бўйича қуйидагилар маълум бўлди:

Эркаклар жамоаси:

1-ўрин — Ўзбекистон (377 балл);

2-ўрин — Қозоғистон (363 балл);

3-ўрин — Россия (343 балл).

Аёллар жамоаси:

1-ўрин — Ўзбекистон (366 балл);

2-ўрин — Мьянма (340 балл);

3-ўрин — Қозоғистон (329 балл).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг