Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонлик ҳайдовчи 50 кишини қутқариб қолди

Ўзбекистонлик ҳайдовчи 50 кишини қутқариб қолди

Фото: «spbdnevnik.ru»

Санкт-Петербург яқинидаги Олгино қишлоғида ичида 50 нафарга яқин йўловчи бўлган Dragon русумидаги автобус йўлда ёниб кетди. Ҳайдовчининг тезкор чоралари ёнғиннинг даҳшатли оқибатлари олдини олди — одамлар қутқариб қолинди. Автобус эса бутунлай ёниб кетди, деб хабар бермоқда «REGNUM».

Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекциясининг маълумотларига кўра, 1 декабрь куни соат 12:21да Санкт-Петербургдан Зеленогорскга кетаётган «Третий парк» ОАЖга қарашли автобус ҳайдовчиси йўлда кетаётиб автобус двигатели бўлинмасида тутунни сезади.

«Ҳайдовчи автобусни йўл четида тўхтатиб, зудлик билан йўловчиларни, тахминан 50 кишини эвакуация қилди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмади», — деди йўл полицияси вакили.

Маълумотларга кўра, йўловчиларни қутқариб қолган ҳайдовчи ўзбекистонлик бўлиб, «Третий парк» корхонасида 3 йилдан буён ишлаб келади

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг