Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда янги ассоциация давлат рўйхатидан ўтказилди

Ўзбекистонда янги ассоциация давлат рўйхатидан ўтказилди

Адлия вазирлиги томонидан Ишчи касбларни ривожлантириш ва оммалаштириш ассоциацияси давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди. 

Ассоциация Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Меҳнат бозорида талаб юқори бўлган малакали кадрларни касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига асосан ташкил этилган. Ушбу ташкилотнинг асосий мақсади Ўзбекистон миллий иқтисодиётини малакали кадрлар билан таъминлашга кўмаклашиш, ишчи касбларни ривожлантириш ва оммалаштиришдан иборат.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг