Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммолари ўрганилади

Ўзбекистонда транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммолари ўрганилади

Фото: «sunsport.ru»

Устав билан марказ фаолиятнинг асосий функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилди.

Ҳукумат қарори (305-сон, 12.04.2019 й.) билан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш муаммоларини ўрганиш марказининг устави тасдиқланди. Бу ҳаида «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.

Ҳужжатга мувофиқ, Марказ фаолиятининг асосий мақсади транспорт ва логистикани ривожлантириш соҳасида муаммоларни тизимли асосда ўрганиш ҳисобланади.

Марказ транспорт ва йўл хўжалиги соҳасида хавфсизликни ошириш бўйича инновацион технологиялар ва интеллектуал транспорт тизимларини жорий этади.

Устав билан марказ фаолиятнинг асосий функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилди.

Марказга транспорт вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва озод этиладиган директор бошчилик қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг