Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда тест синовлари муддатидан олдин якунига етди

Ўзбекистонда тест синовлари муддатидан олдин якунига етди

Республика олий таълим муассасаларига кириш тест синовларининг ўн учинчи куни — 13 августда ўтказилди ва тўлиқ якунланди. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов хабар берди.

Тест синовларининг ўн учинчи куни Сурхондарё вилоятидаги 1 та муассасасида тест жараёнлари бир вақтда 1-сменада 8.00дан бошланиб, 11.30га қадар ва 2-сменада 15:00 дан бошланиб, 18:30 га қадар тўлиқ якунланди.

Тест синовлари ўтказиладиган 8 та бинода ёнғин ва хавфсизлик чоралари кўрилди. Барча биноларда тиббиёт ходимларининг навбатчилиги ҳамда тест синовлари ўтадиган ҳудудларда тез ёрдам машиналари ташкил этилди.

Абитуриентларнинг ота-оналари учун салқин жойларда жойлар ташкил қилинган ҳолда у ерда катта ҳажмли мониторлар ёрдамида тест жараёнлари онлайн кўринишда ёритиб борилди.

Ота-оналарга янада қулайлик яратиш мақсадида илк бор тест синовлари UzdigitalTV ва маҳаллий телеканаллар орқали ҳамда test2018.uz Интернет сайтида онлайн кўринишида тўғридан-тўғри ёритилди.

Ички ишлар тизимидан 4 963 та шахсий таркиб ходимлари, 1206 та алоқа воситалари, 694 та металлодетекторлар, 289 та транспорт воситалари тест синовлари жараёни хавфсиз ўтишига жалб қилинди.

Сурхондарё вилоятидаги 1 та олий таълим муассасасида тест синовларини ўтказишга таълим муассасаларидан 199 нафар гуруҳ назоратчилари жалб этилди.

Сурхондарё вилоятидаги тест синовлари ўтган барча ҳудудларда жамоат ва ёнғин хавфсизлиги, тест материалларининг махфий ва даҳлсизлиги, бинолар фаолият тизимининг узлуксиз ишлаши, тиббий хизмат ва иншоотларни қўриқлаш тўлиқ таъминланди.

Тест синовларида 1 та олий таълим муассасаларининг 5 та таълим йўналишида 1 минг 355 нафар абитуриент иштирок этди, турли сабабларга кўра 17 нафар абитуриент тест синовларига келмади.

Тест натижалари Сурхондарё вилоятидан Фельдегерлик хизмати томонидан махфийлиги ва дахлсизлигини таъминлаган ҳолда Давлат тест марказига 23.00да етиб келади.

Етиб келган тест натижалари бўйича дарҳол компьютер ёрдамида қайта ишлаш жараёни бошланади.

Давлат тест марказининг ходимлари ташқарига чиқмасдан, телефон ва бошқа алоқа воситаларидан фойдаланмаган ҳамда тест материалларининг махфийлигини таъминлаган ҳолда тест материалларини қайта ишлайди.

13 август тест натижалари 14 август куни куннинг иккинчи ярмида Давлат тест марказининг dtm.uz сайтида эълон қилинади.

Бугун, 13 август куни республикадаги барча 60 та олий таълим муассасаси ва уларнинг 19 та филиалида тест синовлари муваффақиятли якунланди.

Олий таълим муассасасига кириш учун етарли балл тўплай олмаган абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарини қизиқтирган оширилган тўлов-контракт (суперконтракт) миқдори тўғрисидаги маълумот 2018 йил 15 августда Давлат тест марказининг dtm.uz ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг edu.uz сайтларида эълон қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг