Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзбекистонда шанба ва якшанбани ҳақиқий дам олиш кунига айлантириш керак» — Алишер Қодиров

«Ўзбекистонда шанба ва якшанбани ҳақиқий дам олиш кунига айлантириш керак» — Алишер Қодиров

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, «Миллий тикланиш» ДП МК раиси Алишер Қодиров мамлакатда ходимларнинг етарли дам олмаслиги ва стресс даражасининг юқори эканлигини қайд этди.

Исландияда ишчиларнинг иш ҳақини камайтирмаган ҳолда, тўрт кунлик иш ҳафталигига ўтказиш бўйича тажрибанинг якуний натижалари эълон қилинибди.

Британиянинг «Аutonomy» илмий-тадқиқот маркази, Исландиянинг (Аlda) барқарор ривожланиш ва демократия ассоциацияси билан ҳамкорликда барча маълумотларни тўплаб, ушбу тажрибани амалга оширибдилар.

Бу тадқиқотда Исландия меҳнат бозорининг 1 фоизини ташкил этувчи 2,5 мингга яқин ишчилар иштирок этибди.

Тўрт кунлик иш ҳафтасига ўтишда иш вақти 40 соатдан, 35-36 соатгача қисқартирилган.

Тадқиқотчилар тажрибадан сўнг ишчиларнинг унумдорлик даражаси ошгани, турмуш сифати сезиларли даражада яхшилангани, стресс ва чарчоқ сезиларли камайганини айтмоқдалар.

Аввалроқ шундай тажриба Япония ва Янги Зеландияда ҳам ҳудди шундай натижаларга олиб келган экан.

Ўзбекистонда бу мавзуда нима дейиш мумкин?

Ўзбекистонда шанба ва якшанба кунларини ҳақиқий дам олиш кунларига айлантиришга эришиш керак.

Тан олиш керак, меҳнат унумдорлиги, ходимнинг фойдалилик даражаси ёки креатив ечимлар топиш масаласида, айниқса давлат хизматида, етарли муаммолар бор.

Сабаблардан бири сифатида ходимни етарли дам олмаслиги ва стресс даражасининг юқори эканлигини рад этиб бўлмайди!

Шунингдек, ходим нега иш вақти тугаганидан кейин уйига шошилмаслигини ҳам аниқлаш керак: ходим кунлик вазифани бажара олмайдими ёки бошқарув кундалик вазифани тўғри қўймайдими?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида янги таҳрирдаги Меҳнат Кодекси устида иш олиб борилаётганлиги айни муддао.

Бу масалаларга ўзимизни алдамасдан ечим топишимиз керак, – дея қайд этди Алишер Қодиров.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг