Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда маданият ходимларининг иш ҳақи миқдори ўзгарди

Ўзбекистонда маданият ходимларининг иш ҳақи миқдори ўзгарди

Фото: «Xabar.uz»

«Давлат бюджетидан молиялаштириладиган давлат маданият муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича базавий лавозим маошлари миқдорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3189-сон, 30.10.2019 й.), деб хабар бермоқда «Ҳуқуқий ахборот» канали.

Унга кўра, иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори оширилганлиги муносабати билан, мазкур ҳужжатда қайд этилган давлат маданият муассасалари ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорлари қайта ҳисоблаб чиқилди ва 2019 йил 1 августдан уларга иш ҳақи янгиланган миқдорда тўланади.

Маълумот учун, қуйидагилар давлат маданият муассасалари ҳисобланади:

  • театрлар, театр-студиялар, цирклар, саройлар, концерт ташкилотлари, шу жумладан, мусиқали ва рақс жамоалари;
  • музейлар, музей қўриқхоналар, уй музейлар, давлат тарих ва маданият музейлари, картина ва фотогалереялар, кўргазма фаолияти билан шуғулланадиган ташкилотлар;
  • кўзи ожизлар учун кутубхоналар ва ахборот-ресурс марказлари, ахборот-кутубхона марказлари, маданият марказлари, шу жумладан, халқ театрлари, ҳаваскорлик жамоалари;
  • Маданият вазирлигининг Маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази;
  • зоопарклар, шунингдек, бошқа маданий-маърифий муассасалар.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг