Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда Корея тажрибаси асосида технопарк барпо этилиши мумкин

Ўзбекистонда Корея тажрибаси асосида технопарк барпо этилиши мумкин

Фото: MUIC матбуот хизмати

«Mirzo Ulugbek Innovation Center» ва Корея технопарклари уюшмаси ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоладилар. Бу ҳақда MUIC матбуот хизмати хабар берди.

Ҳужжат маҳаллий бозорда ахборот-коммуникация технологиялари ва экотизимлар стартапини ривожлантириш соҳасида узоқ муддатли стратегик ҳамкорликни амалга ошириш бўйича тарафларнинг ўзаро режаларини акс эттиради. MUIC директори Фарҳод Ибрагимов ва Корея технопарклари уюшмаси раиси Жейхун Ли иштирокидаги расмий маросим 25 октябрь куни Тегу шаҳрида бўлиб ўтди.

Келишувни имзоланиши тарафларга жорий йилнинг июль ойида Корея Республикаси технопарклари уюшмаси вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи чоғида эришилган қатор шартлашувларни амалга оширишга ўтиш имконини беради.

Хусусан, гап уюшманинг етакчи экспертларини MUIC қошидаги технопарк консепциясини ишлаб чиқиш, Тошкентда уни қуриш, шунингдек, технопаркни бошқариш тўғрисидаги Низомни тайёрлашга жалб қилиш ҳақида бормоқда. Кореялик ҳамкорларнинг технологик тажрибаси ғояларни юзага келтирадиган, уларни ишлайдиган, ташқи бозорда рақобатбардош маҳсулотларга айлантирадиган майдонча ва Ўзбекистонда стартапларни ривожлантириш учун пойдевор бўладиган IT-инфратузилмасининг универсал объектини яратишга имкон беради. Технопарк тузилмасида тадқиқий лабораториялар, R&D-марказлар, коворкинглар ҳамда инновацион экотизимнинг бошқа таркибий қисмлари бўлиши назарда тутилган.

Фото: MUIC матбуот хизмати

Имзоланган келишув шунингдек, MUIC масъул ходимларининг Корея технопаркларида малака ошириши, Ўзбекистон Республикасининг «Технопарклар тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа қонуности ҳужжатларини тайёрлашда кореялик мутахассисларнинг экспертлик кўмаги режаларини ҳам қамраб олган.

Маросим чоғида MUIC директори Фарҳод Ибрагимов «Ўзбекистонда IT-паркларни ривожланиш истиқболлари» ҳақида маъруза қилди.

MUIC ва Корея Республикаси технопарклари уюшмаси ўртасидаги ҳамкорлик ҳам тажриба алмашувини, ҳам қўшимча ресурслар сафарбар этилишини жадаллаштиради. Жумладан MUIC ва Гёнбук технопарки (Корея Республикаси технопарклари Уюшмасининг аъзоси) энди биргаликда «Knowledge Sharing Program» (KSP) дастурида иштирок этишга ариза топширдилар, унга кўра MUIC технопаркини ривожлантириш бўйича ҳар иккала тарафнинг биргаликдаги фаолиятига Корея Республикасининг ҳукумати томонидан қўшимча молиялаштириш ажратилиши назарда тутилади.

Келишувнинг имзоланиш пайти Корея Республикаси технопарклари уюшмасининг 20 йиллигини байрам қилинишига мувофиқ белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг