Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда ҳозирги замон ҳарбий можаролари мавзусида конференция ўтказилади

Ўзбекистонда ҳозирги замон ҳарбий можаролари мавзусида  конференция ўтказилади

Фото: Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

15–16 октябрь кунлари Ўзбекистон Куролли Кучлари академиясида «Ҳозирги замон ҳарбий можаролари: мазмуни ва хулосалари» мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтади. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди. 

Куролли Кучлари академияси ҳамда Тошкент шаҳридаги Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти лойиҳаларининг Координатори кўмагида ташкил этилаётган конференцияда ҳарбий можароларни ҳал қилишнинг замонавий усуллари ва ёндашувлари буйича миллий ва халқаро тажрибаларни умумлаштириш, илмий тадқиқотлар ўтказиш ҳамда ҳарбий кадрларни тайёрлаш соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади.

Мазкур конференция ҳарбий можароларнинг пайдо бўлиш табиати, уларни бартараф қилишнинг самарали чоралари, чеклаш ва эсколацияга йўл қўймаслик масалалари бўйича тажриба ва ахборот алмашиш учун кенг дискуссия майдонини яратиш, ҳозирги замон ҳарбий можароларида, ҳарбий санъат ривожланишидаги янги тенденцияларга ягона қарашлар ва ёндашувларни яратиш мақсадида ўтказилмоқда.

Конференцияда Ўзбекистондаги ЕХҲТ, БМТ вакиллари ва экспертлари, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Халқаро Қизил хоч қўмитасининг минтақавий делегацияси, МДҲ, ШҲТ МАТТ, НАТО, Джордж Маршалл номидаги Хавфсизлик масалаларини ўрганиш Европа маркази, АҚШ Миллий мудофаа университети қошидаги Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё Стратегик тадқиқотлар маркази, Озарбайжон, Беларусь, Буюк Британия, Германия, Ҳиндистон, Италия, Қозоғистон, Хитой, Корея Республикаси, Қирғизистон олий ҳарбий таълим муассасалари вакиллари қатнашади.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг