Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон ва Беларусь Республикаси Адлия вазирликлари ҳамкорликни кучайтиради

Ўзбекистон ва Беларусь Республикаси Адлия вазирликлари ҳамкорликни кучайтиради

Фото: Адлия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва вазирлик ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти ходимларидан иборат делегация жорий йилнинг 26 август куни Минск шаҳрида Беларусь Республикаси адлия вазирининг биринчи ўринбосари Сергей Задиран билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги делегацияси аъзоларини Беларусь Республикаси адлия вазирлигида ушбу мамлакатнинг қонун ижодкорлиги соҳасидаги тажрибаси, хусусан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳуқуқий экспертизасида, идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказишда информацион технологиялардан фойдаланиш механизми билан яқиндан таништиришга келишиб олинди.

Учрашув якунида Беларусь томонига самимий қабул, маълумот олиш ва тажриба алмашиш имконияти учун миннатдорчилик билдирилди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири номидан Беларусь Республикаси Адлия вазирлиги делегацияси Ўзбекистонга таклиф қилинди.

Ташриф давомида, Беларусь Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий тадқиқотлар миллий маркази, Беларусь Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув академияси, Ҳуқуқий ахборот миллий марказида ҳам учрашувлар ўтказиш, шунингдек Беларусь Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий тадқиқотлар миллий маркази билан ҳамкорлик келишуви имзолаш режалаштирилган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг