Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон ва Беларусь АКТ соҳасида ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон ва Беларусь АКТ соҳасида ҳамкорлик қилади

Фото: «mpt.gov.by»

Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов бошчилигидаги делегация ташриф билан Беларусь мамлакатида бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг таклифига биноан 2019 йил 31 июль – 1 август кунлари расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Шунингдек, 29 июль-2 август кунлари Минск шаҳрида Ўзбекистон-Беларусь минтақалараро форуми ва «Made in Uzbekistan» саноат маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилмоқда. Ушбу кўргазмада АКТ вазирлигининг стенди ҳам намойиш этилади.

«БЕЛТА» нашри хабар беришича, Ўзбекистон ва Беларусь ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиради. Ушбу масала кеча, 29 июль куни Беларусь алоқа ва ахборотлаштириш вазири Константин Шульган ҳамда Ўзбекистон АКТ вазири Шуҳрат Содиқов ўртасида кечган музокаралар давомида муҳокама этилган.

Фото: «mpt.gov.by»

Томонлар алоқа ва ахборотлаштириш соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилишди, шунингдек, вазирликлар ўртасида АКТ соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим лойиҳасини келишиб олишди. Ушбу ҳужжат 1 август куни икки мамлакат президентлари иштирокидаги маросимда имзоланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг