Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ШҲТ билан озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида янги келишувларга эришади

Ўзбекистон ШҲТ билан озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида янги келишувларга эришади

Фото:«Xabar.uz»

Жорий йилнинг 19 июль куни Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Владимир Норов билан учрашди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди. 

Учрашувда қайд этилганидек, 2019 йил октябрь ойида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида Озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги дастур имзоланиши режалаштирилган.

Ташкилот томонидан Бишкекда ШҲТга аъзо давлатлар Қишлоқ хўжалиги вазирларининг тўртинчи йиғилишида Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича ШҲТ ҳамкорлик дастури лойиҳаси маъқулланиб, 2018 йилнинг 11-12 октябрь кунлари Душанбеда бўлиб ўтган ШҲТга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари Кенгаши доирасида имзоланган.

Суҳбат давомида Ўзбекистон ва ШҲТ ўртасида чоравачилик, асаларичилик, ветеренария, уруғчилик ва наслчилик, мелиорация каби йўналишларидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга келишиб олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг