Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасидаги ўтказиш пунктларидан бири вақтинча ёпилади

Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасидаги ўтказиш пунктларидан бири вақтинча ёпилади

Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси расмий маълумотига кўра, республиканинг Ўзбекистон билан чегарада жойлашган «Б.Конисбаев» чегара ўтказиш пунктида қайта қуриш ва кенгайтириш ишлари олиб борилиши муносабати билан, 2019 йилнинг 1 ноябридан бошлаб мазкур чегара ўтказиш пунктида пиёда равишда ҳаракатланаётган жисмоний шахслар, енгил автотранспорт ва 3,5 тоннагача юк кўтариш қобилиятига эга бўлган юк автотранспорт воситаларининг ҳаракати 2020 йилнинг 1 ярмига қадар тўхтатилиши билдирилган.

Шу муносабат билан Давлат божхона қўмитаси товар ҳамда транспорт воситаларини божхона чегараси орқали олиб ўтувчи ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари, ташувчилар, енгил автотранспорт воситалари ҳайдовчилари ва пиёда равишда ҳаракатланувчи жисмоний шахсларга вақтларини тежаш, сарф-харажатларнинг олдини олиш мақсадида ўзбек-қозоқ чегарасида жойлашган бошқа муқобил ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланишлари мумкинлигини маълум қилган.

Қозоғистоннинг «Б.Конисбаев» чегара ўтказиш пункти Тошкент вилояти Чиноз «Яллама» чегара ўтказиш пунктига туташ ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг