Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон – Қирғизистон ўйинига чипталар: 5000 сўмдан 35000 cўмгача

Ўзбекистон – Қирғизистон ўйинига чипталар: 5000 сўмдан 35000 cўмгача

Фото: ЎФА матбуот хизмати

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Саудия Арабистони ва Фаластинга қарши ўйинлар олдидан Қирғизистон билан ўртоқлик баҳсини ўтказади.

Вадим Абрамов шогирдлари 9 ноябрь куни «Пахтакор»  стадионида қўшни мамлакат терма жамоаси билан беллашади. Ўйин соат 17:00да старт олади.

ЎФА матбуот хизматининг хабар қилишича, ушбу ўйинга чипталар сотувга чиқарилган. Мухлислар чипталарни iticket.uz сайти орқали харид қилишлари мумкин.

Чипталар 3 хил тоифада сотувга чиқарилган:

  • 1-тоифа – 5000 сўм;
  • 2-тоифа – 10000 сўм;
  • CIP – 35000 cўм.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг