Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси экспортини икки баробарга қисқартирди

Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси экспортини икки баробарга қисқартирди

Ўзбекистон Афғонистонга экспорт қилинадиган электр энергияси ҳажмини икки бараварга, яъни 430 мегаваттдан 200 мегаваттгача камайтирди.

Бу ҳақда Афғонистон энергетика компанияси (DABS) раҳбари Сафиуллоҳ Аҳмадзайга таяниб Эроннинг «Тасним» нашри маълум қилмоқда. 

«Ўзбекистон электр энергияси экспортини камайтирганини мамлакат электр энергияси ишлаб чиқариш қурилмаларидаги техник носозлик сабаб юзага келганини маълум қилди.

Ўзбекистон бу муаммони уч кун ичида ҳал қиламиз, деб ваъда қилган бўлса-да, бу ҳолат ҳамон сақланиб қолмоқда», – дейди Аҳмадзай.

Аҳмадзайнинг қўшимча қилишича, Ўзбекистондан электр энергияси импортини камайтириш ҳамда унинг ўрнини қоплаш мақсадида DABS компанияси Тожикистон ва Туркманистон билан Афғонистонга электр энергияси импорти бўйича алоқа ўрнатди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг