Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Навоийда ўзбек-Америка-Канада бизнес форуми бўлиб ўтди

Навоийда ўзбек-Америка-Канада бизнес форуми бўлиб ўтди

Фото:«Xabar.uz»

Бугун Навоий вилоятида АҚШ ҳамда Канада давлатларининг ишбилармон доиралари, халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг мамлакатимиздаги дипломатик корпус вакиллари иштирокида илк бора ўтказилган «Навоий ҳудудини ўзингиз учун кашф қилинг – бизнесингиз учун янги горизонтлар жойи» номли Ўзбек-Америка-Канада бизнес форуми якунланди.

Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг март ойида вилоятимизга қилган ташрифи чоғида кенг имконият ва ресурсларни инобатга олиб, Навоий вилоятига эркин иқтисодий ҳудуд мақомини бериш ташаббусини илгари сурган эди.

Бу ташаббус президентнинг жорий йил 15 май куни қабул қилган «Навоий вилоятини инновацион, юқори технологияларга асосланган, экспортга йўналтирилган ва импорт ўрнини босадиган ишлаб чиқаришлар учун эркин иқтисодий зона сифатида белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони билан янада мустаҳкамланди.

Фармонга асосан «Навоий» эркин иқтисодий зона иштирокчиси мақомини олган Навоий вилоятидаги корхоналарга ер солиғи, даромад солиғи, юридик шахслардан олинадиган мулк солиғи, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун белгиланган ягона солиқ ҳамда божхона тўловларидан имтиёзлар берилгани вилоятда барқарор инвестицион муҳит яратилаётганидан далолат беради.

Бундан ташқари, Фармон билан «Навоий» эркин иқтисодий зонаси иштирокчиси мақомини олган Навоий ви-лоятидаги корхоналар киритилган инвестицияларнинг ҳажмига қараб 3 йил-дан 10 йил муддатгача, шу жумладан, эквиваленти: 300 минг АҚШ дол-ларидан 3 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар — 3 йил муддатга; 3 миллион АҚШ долла-ридан 5 миллион АҚШ долларигача ҳажмдаги инвестициялар — 5 йил муддатга; 5 миллион АҚШ долларидан 10 миллион АҚШ долларигача ҳажм-даги инвестициялар — 7 йил муд-датга; 10 миллион АҚШ доллари ва ундан кўп ҳажмдаги инвестициялар кейинги 5 йил давомида даромад солиғи ва ягона солиқ тўловининг амалдаги ставкаларини 50 фоиз ҳажм-да қўлланган ҳолда — 10 йил муддатга берилади.

Жорий йил 1 июндан бошлаб эса хорижий инвестициялар иштирокидаги кор-хоналарнинг таъсисчилари — «Навоий» эркин иқтисодий зонаси қатнашчилари ва уларнинг оила аъзоларига республика ҳудудидан чиқмасдан узайтириш имконияти билан, амал қилиш муддати уч йилгача бўлган «инвестиция визаси» амалга тадбиқ этилади.

Айни шундай тарихий кунларда юртимизга ташриф буюрган Америка Қўшма Штатларининг Миссисипи штати губернатори Филипп Брайант бошчилигидаги савдо миссияси таркибидаги 100 нафарга яқин ишбилармон доира вакиллари Ўзбекистон ишончли ҳамкор эканлигини эътироф этдилар.

Форум доирасида Клинтон шаҳри билан Зарафшон шаҳарлари ўртасида биродар шаҳарлар тўғрисидаги келишув имзоланди.

Маруса Ҳосилова

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг