Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Озарбайжонда мудҳиш ЙТҲда 8 киши ҳалок бўлди

Озарбайжонда мудҳиш ЙТҲда 8 киши ҳалок бўлди

Фото: «Report.az»

Озарбайжонда йўловчи микроавтобуси иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий «Report.az» нашри хабар берди.

Масалли туманида «Mercedes Vito» микроавтобуси юк машинаси билан тўқнашиб кетган. Нохуш ҳодиса саккиз кишининг умрига зомин бўлгани айтилмоқда. Турли даражадаги жароҳатлар олган 24 ёшли аёл туман марказий шифохонаси ранимация бўлимига ётқизилган. Ҳалок бўлганларнинг икки нафари аёл, уч нафари эркак, уч нафари болалар бўлган.

Хабарга кўра, микроавтобусдагилар тўйга кетишаётган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг