Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Оталар куни» Аргентина ва Уругвайда 48 миллион киши электр токисиз қолди

«Оталар куни» Аргентина ва Уругвайда 48 миллион киши электр токисиз қолди

Иллюстратив фото

Аргентина ва Уругвай хонадонларида яна чироқлар порлай бошлади: Аргентина энергетика департаменти ҳар икки мамлакатда электр таъминоти 98 фоизга тикланганини билдирди. Бу ҳақда «KP» хабар берди.

Идора хабарига кўра, қолган икки фоиз фойдаланувчилардаги муаммолар маҳаллий трансформатор нимстанцияларидаги муаммолар билан боғлиқ. Уларни ҳам тиклаш ишлари давом этяпти.

Эслатиб ўтамиз, кечаги якшанба тонгида (16 июнь) Аргентина энергия тизимида улкан узилиш рўй бериб, қарийб бутун мамлакат ҳудуди ва қўшни Уругвайнинг айрим туманларида электр токи батамом ўчди. Умуман олганда, 48 миллион киши электр токисиз қолди.

Электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар Бразилия, Парагвай ва Чилининг айрим чегара ҳудудларида ҳам кузатилган. Эътиборли жиҳати, якшанба куни ушбу мамлакатлар Оталар кунини нишонлади — чироқларсиз...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг