Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўсмирлар ўртасида халқаро теннис мусобақаси бўлиб ўтди

Ўсмирлар ўртасида халқаро теннис мусобақаси бўлиб ўтди

Республика олимпия заҳиралари теннис мактаби кортларида ўсмирлар ўртасида ITF туркумига кирувчи J-3 халқаро турнири бўлиб ўтди.

Унда вакилларимиздан ташқари Россия Федерацияси, Америка Қўшма Штатлари, Канада, Жанубий Корея, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Латвия давлатларидан ташриф буюрган 18 ёшгача бўлган 70 нафарга яқин иқтидор эгалари кортга чиқишди.

Қизлар ўртасидаги баҳсда Россиялик Алефтина Ибрагимова, йигитлар ўртасидаги баҳсда эса Жанубий Кореялик Воо бин Шин ғолибликни қўлга киритишди.

— Ушбу мусобақа ёш спортчиларни келажакда қандай ютуқларга эришишида жуда муҳим имконият яратади, — дейди Республика олимпия заҳиралари теннис мактаби директори Самуг Обидов. — Улар мана шундай беллашувлар орқали тажриба орттиришади, Халқаро федерация рейтингини қўлга киритишади. Профессионал мусобақага чиққанда мана шу тажриба уларга ёрдам беради.

Россиялик биринчи ўрин соҳибаси Алефтина Ибрагимова барча рақиблари тажрибали эканлиги, уларни баҳсда енгиш осон бўлмаганини таъкидлаб ўтди.

«Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖ томонидан мусобақада қатнашган спортчиларга барча зарур шарт-шароитлар яратиб берилди. «Ўзмиллийбанк» юртимизда теннис ривожига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда ва яқин вақтлар ичида ушбу спорт тури билан боғлиқ бир қатор чора-тадбирларни режалаштириб қўйган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг