Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 1 миллиард АҚШ доллари ажратиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқмоқда

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 1 миллиард АҚШ доллари ажратиш тўғрисидаги аризани кўриб чиқмоқда

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга коронавирус пандемияси билан курашиш ва унинг иқтисодий оқибатларини камайтиришга ёрдам кўрсатади

Жорий йил 1 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари — Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзаков видеоконференция форматида Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Президенти М.Асакава билан Ўзбекистон Республикасида коронавирус тарқалишидан аҳолини ҳимоялаш ва глобал пандемиянинг мамлакатимиздаги ижтимоий-иқтисодий жараёнларига таъсирини юмшатиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳамда мазкур масалаларда ОТБнинг Ўзбекистонга кўрсата оладиган ёрдами механизмларини муҳокама қилди.

ОТБ президенти коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашиш даврида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ташаббус қилинган макроиқтисодий барқарорлик, иқтисодиёт тармоқларининг узлуксиз ишлаши, ташқи иқтисодий фаолиятни рағбатлантириш, аҳолига самарали ижтимоий ёрдам кўрсатишни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни юқори баҳолади. М.Асакава Ўзбекистонда кенг кўламли иқтисодий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш тадбирларини молиялаштириш учун Инқирозга қарши жамғарманинг ўз вақтида ташкил этилганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Суҳбат чоғида М.Асакава ушбу ўта оғир пайтда Ўзбекистонни COVID-19 га қарши курашишга маблағ жалб қилиш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва иқтисодиётнинг барқарор ишлашини таъминлаш орқали ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини таъкидлади. Ҳозирги вақтда ОТБ Ўзбекистоннинг вирус тарқалиши билан боғлиқ тиббий эҳтиёжлари учун 200 минг АҚШ долларига тенг миқдорида грант ажратилишини маъқуллади. Шунингдек Банк томонидан, Республика соғлиқни сақлаш тизимини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга йўналтирилган қўшимча маблағларни жалб қилиш истиқболлари кўриб чиқилмоқда.

Бундан ташқари, яқин кунларда Банк раҳбарияти томонидан ва пандемияда шароитида Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланишини рағбатлантириш ва барқарорлигини таъминлаш учун қўшимча молиявий ресурсларни ажратиш масаласини кўриб чиқилади.

ОТБнинг Ўзбекистонга 1 миллиард АҚШ долларигача бюджет маблағларини ажратиш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш масаласи алоҳида муҳокама қилинди. М. Асакава ушбу масалани ҳал қилиш учун Банкда алоҳида гуруҳ тузганлиги ва ушбу масалани маъқуллаш ва молиявий ёрдам маблағларини ажратиш жараёнларини тезлаштириш учун барча саъй-ҳаракатлар амалга оширилишини маълум қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг