Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўқувчиларга уйдан чиқмасдан ўқиш имконини берувчи «Teledars» дастури йўлга қўйилди

Ўқувчиларга уйдан чиқмасдан ўқиш имконини берувчи «Teledars» дастури йўлга қўйилди

Фото: Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан карантин туфайли эълон қилинган таътил мобайнида ўқувчилар ва талабаларга масофадан билим олиш имкониятини йўлга қўймоқда.

Навбатдаги лойиҳа «UzReport»  телеканали ижодкорлари билан ҳамкорликда ташкил этилиб, «Teledars» кўрсатуви ўқувчиларга уйдан чиқмасдан сифатли таълим олиш имконини беради.

«Teledars»  дастурида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти «International house-Ташкент» академик лицейининг халқаро тажрибага эга бўлган малакали ўқитувчилари илғор технологиялар асосида республикамизнинг барча ўқувчи-ёшлари учун онлайн видеодарслар тақдим этишади.

«Teledars»  дам олиш кунларидан ташқари ҳар куни:
 10:15да география;
11:15да математика;
 12:15да физика фанларидан тўғридан тўғри эфирга узатилади.

Шунингдек, дастурни «UzReport» телеканалнинг facebook саҳифаси ва youtube канали орқали бевосита онлайн эфирда кузатиб бориш, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг facebook саҳифаси  ва youtube каналида танишиш мумкин.

Ҳозирда вазирлик ЎзМТРК ва ЎзЭОАВМА тизимидаги телеканаллар орқали талабалар ва ўқувчиларга видеодарсларни йўлга қўйиш бўйича ҳамкорлик қилмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг