Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўмон Султонлигига 5 кунлик саёҳат ёхуд 1000 АҚШ доллари миқдоридаги ютуққа эга бўлинг!

Ўмон Султонлигига 5 кунлик саёҳат ёхуд 1000 АҚШ доллари миқдоридаги ютуққа эга бўлинг!

Фото: Академия матбуот хизмати 

Бугун, 3 октябрь куни Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Ўмон Султонлигининг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулотда ва мухтор элчиси Ахмад Саид Ал-Катири ҳамда унинг ўринбосари Ал-Балуши Абдул Рахим Исса билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда академия матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Академия матбуот хизмати 

Учрашув давомида жорий йилнинг 21—25 октябрь кунлари Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Ўмон Султонлигининг мамлакатимиздаги элчихонаси ҳамкорлигида ўтказиладиган «Диний бағрикенглик — ўзаро тушуниш,  тинч-тотув яшаш!» мавзусидаги кўргазма доирасида ташкил этиладиган қуйидаги тадбирлар режаси келишиб олинган:

  • Ўмон Султонлиги ҳақидаги расмлар кўргазмаси;
  • Соя санъати намойиши;
  • Араб ҳаттотлик санъати кўргазмаси;
  • Ўмон Султонлиги маданияти китоблар кўргазмаси;
  • Амалий санъат намойиши;
  • «Бағрикенглик учун мен нима қилдим?» мавзусида талабалар викторинаси;
  • Диний қўшиқлар оҳанги;
  • Қум билан расм чизиш санъати намойиши;
  • Ўмон Султонлиги маданияти фотолар кўргазмаси тадбирлари.

Тадбирларда фаол иштирок этиб, ўз иқтидорини намойиш этган қатнашчилар ташкилотчилар томонидан тақдирланади.

«Ўзингиз олган сурат ёки бир дақиқа видеоклип ёки ҳар қандай замонавий санъат асари орқали 1000 АҚШ доллари миқдоридаги ютуққа эга бўлинг! Шунингдек, иштирокчиларнинг 4 нафари 16 ноябрь — «Халқаро бағрикенглик куни» муносабати билан Ўмон Султонлигига 5 кунлик саёҳатга бориш имкониятини қўлга киритиши мумкин», дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг