Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Олий суд: ФИБ судлов ҳайъати кўрган ҳар икки ишнинг биттасида суд қарори бекор қилинган

Олий суд: ФИБ судлов ҳайъати кўрган ҳар икки ишнинг биттасида суд қарори бекор қилинган

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Олий суди 2019 йилнинг биринчи чорагида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан кўриб чиқилган ишлар юзасидан  ахборот берилди.

Олий суд матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, жорий йилнинг ўтган уч ойида  44 180 та фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларга доир ишлар кўриб чиқилган. Бу кўрсаткич 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 22,2 фоизга камайгани айтилади. Бундан ташқари ўтган даврда 22 млрд. сўмдан зиёд мажбурий тўловларни ундириш ҳақида 20 160 та суд буйруғи чиқарилгани ҳам таъкидланади. Ушбу кўрсаткичлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сумма бўйича 74,8 фоизга, суд буйруқлари сони бўйича эса 80,1 фоизга кам демакдир.

Ахборотда фуқаролик судларига мурожаат қилган аксарият даъвогарнинг муроди ҳосил бўлганини ҳам илғаш мумкин: кўриб чиқилган фуқаролик ишларининг  38 104 тасида даъво талаблари қаноатлантирилган. Бу судларга киритилган даъво-аризаларининг 86,2 фоиздан ортиғини ташкил этади. Сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган ишлар ҳам салмоқли: 16 612 та!

Яна бир эътиборли ҳолатки, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан назорат тартибида 257 та иш кўриб чиқилибди. Унда қуйи судлар томонидан чиқарилган 98 та қарор бекор қилиб, 41 та суд ҳужжатлари ўзгартирилган. Мазкур рақамлар олий суд органининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида кўрилган ҳар иккита ишнинг биттаси (бўйича чиқарилган қарорлар) «брак»ка чиқаётганини англатади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг