Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Оғир атлетикачимиз жаҳон рекордини янгилади

Оғир атлетикачимиз жаҳон рекордини янгилади

Фото: Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати

Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Бугун мусобақа доирасида -102 кг вазн тоифасида баҳслар ўтказилмоқда ва унда юртимиз шарафини Акбар Жўраев ҳимоя қилди.

Бироз аввал мазкур вазнда даст кўтариш бўйича баҳслар якунланди. Ҳамюртимиз учта уриниш якунига кўра 180 кг. тош кўтарди ва жаҳон рекордини янгилади.

Ҳамюртимиз ҳозирча даст кўтариш якунига кўра олтин медалга эга чиқди. Унда шунингдек, силтаб кўтариш ва иккикураш якунларига кўра медаль қўлга киритиш имкониятлари ҳам бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг