Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Одил Аҳмедов марказий ҳимояда ўйнаётганидан норозими?

Одил Аҳмедов марказий ҳимояда ўйнаётганидан норозими?

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов марказий ҳимояда ўйнаётгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

— Саудия Арабистонига қарши жуда муҳим ўйин бўлиб ўтади. Мухлисларга мурожаатим — стадионга келинглар ва бизни қўллаб-қувватланглар.

— Вадим Абрамов сизни яна ҳимояга қайтарди. Бундан ўзингизни ноқулай ҳис қилмаяпсизми?
— Йўқ, марказий ҳимояда ўйнаб, ўзимни ноқулай ҳис қилганим йўқ. Чунки бу позицияда биринчи марта ўйнамаяпман. Аввал ҳам ўйнаганман. Ҳаммаси жойида, — деди Одил Аҳмедов.

Эслатиб ўтамиз, 2011 йилда Қатарда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида Одил Аҳмедов марказий ҳимоячи сифатида иштирок этган эди. Ўша мусобақада Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим финалга қадар етиб борган эди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг