Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Одессадаги судда миллий гвардиячи ўзини отиб қўйди

Одессадаги судда миллий гвардиячи ўзини отиб қўйди

Фото: «Трасса Е-95»

Бугун, 29 июль куни эрталаб Одессанинг Киев туман судида фавқулодда вазият юз берди, деб хабар бермоқда маҳаллий Думская нашри.

«Украина миллий гвардиясининг 34-алоҳида соқчилар батальони ҳарбий хизматчиси, тернаполлик аскар ўқотар қуролдан оғир жароҳат олди. У Одессадаги шифохонага жойлаштирилган», — дейилади хабарда.

Полиция маълумот беришича, аскар эҳтиётсизлик оқибатида қуролдан жароҳат олган. Ўқ унинг бошига теккани айтилмоқда.

P.S. Сўнгги маълумотларга кўра, ўқ бехосдан отилиб кетмаган, аскар ўз жонига қасд қилиш ниятида бўлган. Думская нашрининг ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларидаги манбаси хабарига кўра, аскар ўлимолди хати ёзиб қолдирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг