Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ОЧЛ. «Локомотив» аламли мағлубиятга учради

ОЧЛ. «Локомотив» аламли мағлубиятга учради

Фото: «the-afc.com»

Осиё чемпионлар лигасининг «B» гуруҳидан ўрин олган Саудия Арабистонинг «Ал-Иттиҳод» ҳамда Тошкентнинг «Локомотив» клублари ўртасидаги ўйинда «темирйўлчилар» сўнгги дақиқаларда очкони қўлдан чиқаришди.

Ўйин 2:2 ҳисобида дуранг билан якунланадигандек туюлган бир вазиятда ҳакам 90+4-дақиқада Йован Жокичнинг қўполлиги сабаб рақиб дарвозасига пенальти белгилади ва майдон эгалари ғалабани илиб кетишди. Бу мағлубиятдан сўнг «Локомотив» ҳисобидаги очколар сони 3 талигича қолди ва «темирйўлчилар» гуруҳда 4-ўринга тушиб кетишди.

ОЧЛ-2019. «В» гуруҳи. 3-тур

«Ал-Иттиҳод» – «Локомотив» 3:2

Голлар: Носир ал-Шамрони (48, пен.), Фаҳад ал-Муваллад (49, 90+4, пен.)  Жамшид Искандеров (70), Райевац (82).

Ал-Иттиҳод: Ассаф ал-Қорний, Абдуллоҳ ал-Умар, Ёсин Барнави, Зияд ал-Саҳафи, Мэтью Юрман, Абдураҳмон ал-Ғамди (Фаҳад ал-Муваллад, 33), Секу Саного, Ҳолид ал-Самири, Носир ал-Шамрони, Абдулазиз ал-Биши, Эссам ал-Муваллад.

Локомотив: Жавоҳир Илёсов, Олег Зотеев, Игорь Йелич, Ислом Тўхтахўжаев, Шуҳрат Муҳаммадиев (Даврон Ҳошимов, 52), Диёр Туропов (Жамшид Искандеров, 69), Йован Жокич, Арсланмурод Омонов, Сардор Мирзаев, Ҳусниддин Ғофуров, Темурхўжа Абдухолиқов (Филип Раевац, 74).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг