Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Обуначилар йиғиш учун поезд тагига ўзини ташлаган блогер қандай жазоланади?

Обуначилар йиғиш учун поезд тагига ўзини ташлаган блогер қандай жазоланади?

Тошкентда блогер ўзини поезд тагига ташлагани ва буни видеога олгани ижтимоий тармоқларда тарқаб эди. Тошкент шаҳар ИИББга кўплаб журналистлардан саволлар келиб тушди ва унга кўра блогерга нисбатан қандай жазо қўлланилиши сўралди.

ИИББ матбуот хизмати шу муносабат билан ички ишлар вазирлигининг Тошкент ҳудудидаги темир йўл транспортида хавфсизликни таъминлаш бошқармаси вакиллари билан алоқага чиқди ва блогерга нисбатан қандай чора қўлланиши билан қизиқди. Хабар қилинишича, ушбу видео ижтимоий тармоқларда 16 августда пайдо бўлган.

Тасвирга олиш жараёни эса Юнусобод туманидаги «Салор» — «Чуқурсой» станциясида рўй берган. Блогерларнинг шахси аниқланган — 19 ёшли Артур Б. ва Дмитрий О.

Эътиборли томони блогерлар ўз шахсини бекитиш ҳақида ўйламаган ҳам. Уларнинг мақсади «шуҳрат қозониш ва обуначилар сонини ошириш» бўлган.

Ушбу ҳолат юзасидан «блогерлар»га нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик протоколи тузилган бўлиб, 183-моддага асосан («кичик безорилик») жавобгарликка тортиш кўзда тутилган. Якуний қарор суд томонидан қабул қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг