Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Норвегия улкан нефть конини шошилинч ўзлаштиришга киришди

Норвегия улкан нефть конини шошилинч ўзлаштиришга киришди

Фото: «Lundin-petroleum.com»

Шимолий денгиздаги «Johan Sverdrup» улкан нефть кони муддатидан икки ой аввал ишга туширилди, дейилади «EurAsia Daily» хабарида.

Коннинг аниқланган захираси 2,7 млрд. баррелга тенг бўлиб, Норвегия қазиб олаётган нефтнинг учдан бир қисми — суткасига 660 минг баррел нефть олинмоқда.

«5 октябрь куни «Equinor» ва унинг «Johan Sverdrup» бўйича шериклари — «Lundin Norway», «Petoro», «Aker BP ҳамда «Total» Шимолий денгиздаги ушбу кондан муддатидан икки ой аввалроқ нефть тортиб олишни бошлади», — дейилади «Equinor (собиқ «Statoil») компанияси расмий хабарида.

Конни ўзлаштиришнинг биринчи босқичига $ 9,09 млрд. сармоя сарфланган.

«Johan Sverdrup» — Норвегия охирги 40 йилда очган ва ўзлаштирган энг йирик нефть кони.

Таъкидлаш ўринлики, Саудия Арабистонидаги нефтни қайта ишлаш заводларига уюштирилган ҳаво ҳужумлари оқибатида глобал бозорда танқислик юзага келгани норвегларни «темирни қизиғида босиш»га ундаган бўлиши ҳам мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг