Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Нодира Қодирова ўлими бўйича Туркия элчиси изоҳ берди

Нодира Қодирова ўлими бўйича Туркия элчиси изоҳ берди

Бугун, 8 ноябрь куни Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Дилшод Аҳатов Туркия элчиси Эр Меҳмет Сурайя билан учрашган.

Учрашувда жорий йил 23 сентябрь куни Анқара шаҳрида Ўзбекистон фуқароси Нодира Қодированинг ўлими билан боғлиқ вазиятга муҳокама қилинган.

Элчи Ўзбекистон фуқароси вафотига олиб келган фожиали воқеа муносабати билан самимий ҳамдардлик билдирган. Элчи ҳозирги пайтда Туркиянинг тегишли идоралари ҳар томонлама ва синчковлик билан тергов ўтказаётганини, ушбу ишга доир барча ҳолатлар ўрганилаётганини айтган.

Элчи тергов объектив олиб борилиши, Ўзбекистон томони эса тезкор ва мунтазам тарзда терговнинг бориши ва натижалари тўғрисида хабардор қилинишини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Туркиянинг адолат ва тараққиёт партияси депутати Ширин Уналнинг уйида 1 йилдан бери ишлаб келаётган 23 ёшли ўзбекистонлик Нодира Қодирова ўз жонига қасд қилганди.

Нодира Қодированинг дугонаси телефон орқали марҳума билан сўнгги суҳбатида нима ҳақида гаплашганини сўзлаб, туркиялик депутат ўзбекистонлик қизга тажовуз қилганини айтганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг